Telegram Viber оммавий чати муқобили — Channels`ни тақдим этади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Telegram Viber оммавий чати муқобили — Channels`ни тақдим этади

Telegram Viber оммавий чати муқобили — Channels`ни тақдим этади

Telegram мобил илованинг iOS ва Android учун янгиланган версиясида чекланмаган миқдордаги обуначилар билан оммавий мулоқот – чат қуришга хизмат қилувчи Channels хизматини ишга туширади.

Унда ҳар бир хабарни қанча одам ўқиганини кўрсатувчи ҳисоблагич ҳам ўрин олган.

Унда гуруҳ фойдаланувчилари суҳбат ташкил этиб, месенжернинг бошқа фойдаланувчилари ҳам обуна бўлиши мумкин. Худди шунга ўхшаш хизмат Viber`да ҳам мавжуд.

Channels фойдаланувчилари ёзишмалар тарихини кўриб чиқиши мумкин. Масалан, Telegram каналига обуна бўлиб, месенжер жамоасининг барча хабарларини олиши имконияга эга бўлади.

Айни пайтда мобил илованинг янгиланган варианти App Store ва Google Play`да пайдо бўлганича йўқ.

“Янгиланиш 22 сентябрь, 00:33.” Мазкур хабар Telegram расмий сайтидаги Channels ишга туширилиши тўғрисидаги янгиликдан олиб ташланди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru