Мorgan Stanley: Google Россияда оммалашиб бормокда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мorgan Stanley: Google Россияда оммалашиб бормокда

Мorgan Stanley: Google Россияда оммалашиб бормокда

Morgan Stanley аналитиклари берган маълумотга кўра, Google компанияси Яндекс қидирув тизимини ортда қолдириб, Россиядаги энг оммабоп қидирув тизимига айланди.

Тадқиқот 2012 йилдан 2014 йилга қадар ўтказилган бўлиб, унда 1,5 минг нафар фойдаланувчи иштирок этган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Google қидирув тизимининг оммалашишида унинг ўз мобиль операцион тизими – ОС-Android’нинг борлиги ҳамда Google Chrome браузерининг оммабоплиги муҳим ўрин эгаллаган.

Бироқ Liveinternet.ru натижаларига кўра, Яндекс ҳамон энг оммавий қидирув тизими бўлиб қолмоқда. Шундай бўлишига қарамай, унинг улуши 2,8 фоизга қисқариб, 58,9 фоизга тенг бўлган. Google қидирув тизими эса ўз улушини 5,9 фоизга ошириб, 38,2 фоизга кўтарилган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru