Buzton 2016 йилда TAS-IX ННТ мувофиқлаштирувчиси бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Buzton 2016 йилда TAS-IX ННТ мувофиқлаштирувчиси бўлди

Buzton 2016 йилда TAS-IX ННТ мувофиқлаштирувчиси бўлди

Beeline “TAS-IX Маълумотлар Етказиш Тармоқлари Ўзаро Алоқалари Маркази” ННТ координатори ваколатини қабул қилди. TAS-IX иштирокчиларининг якуний йиғилишида ННТ Низомига мувофиқ, Buzton МЧЖ ҚК 2016 йилда ташкилотнинг мувофиқлаштирувчисига айланди (иштирокчилар қарори бўйича ҳар йили алфавит тартибда ташкилот мувофиқлаштирувчисининг ротатсияси амалга оширилади).

“Одатда TAS-IX ҳақида сўз борганда одамлар уни UzNet сайтларига ўхшаш деб ўйлашади, – дейди Buzton ҚК бош директори Ораз Абдуразаков. – Аслида эса бунинг ортида 10 йилдан зийод тажрибага эга ташкилот ва кўплаб одамларнинг меҳнати ётади. Улар қанчалик самарали ишлашини билиш учун қуйидаги рақамларга эътибор қаратиш кифоя: агар 2005 йилда TAS-IXнинг умумий трафиги 6,3 Tерабайтни ташкил қилган бўлса, 2015 йилга келиб бу ҳажм 6 минг мартадан зиёдга ошиб - 37 минг Терабайтга етди. Бу йил TAS-IX муассислари ва ташкилот раҳбарларининг режаларида қувватларни заҳиралаш бор бўлиб, бу узлуксиз ишлашни ҳамда Ўзбекистон ҳудудларида яшовчи аҳолининг TAS-IXга уланиш кўламини кенгайтиришни таъминлайди”.

Зулфия Гулямова, TAS-IX ННТ директори: “TAS-IX 12 йил аввал рўйхатга олинган бўлиб, у ҳозирда ҳам TAS-IX муассислари бўлмиш бешта компания ташаббуси билан ташкил этилган. Айни пайтда иштирокчиларимиз сони 42 тагача кенгайган. Улар орасида Интернет ва контент-провайдерлари, мобил компаниялар, нафақат тижорат, балки давлат ташкилотлари ҳам бор”.

“TAS-IX Маълумотлар Етказиш Тармоқлари Ўзаро Алоқалари Маркази” ННТ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 27 январ куни рўйхатга олиниб, хусусий AS30865 Автоном Тизимини тақдим этган RIPE халқаро ташкилоти сифатида тан олинган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru