Шифокорлар уй ҳайвонлари эгаларига, агар уларда гриппга ўхшаш нохуш аломатлар кузатилаётган бўлса, шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Германияда бир киши ити туфайли камдан-кам учрайдиган касалликдан вафот этди. 63 ёшли соғлом аёл ити туфайли касалликка чалинди ва кўплаб аъзоларининг ишдан чиқиши натижасида ҳалок бўлган.
Бу инфекция итларнинг сўлаклари орқали юққан. Шифокорлар бемордаги касаллик белгиларини текширмоқчи бўлишганда беморнинг аҳволи ёмонлашган.
Кейин маълум бўлишича бир неча ҳафта илгари у ити билан ўйнаганда уни ялаган, аммо уни тишламаган ҳам жароҳатламаган ҳам.
Бу беморда буйрак етишмовчилиги ва жигар яллиғланиши туфайли унинг аҳволи яна ҳам оғирлашган.
Тўртинчи куни шифокорлар қон анализидан келиб чиққан ҳолда саратон ташхисини қўйишди ва унга антибиотиклар тизимини кучайтирдилар.
Аммо унинг мияси шишиб кета бошлади ва қорин қисмидан ички қон кетиши баъзи аъзолар, шу жумладан талоқнинг функцияси бузилгани аниқланди. Сўнг, беморнинг оила аъзоларига хабар бериб, шифокорлар даволашни тўхтатишга мажбур бўлишган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди