Асакадаги автомобиль заводида энг охирги «Chevrolet Lacetti» русумли автомашина ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда «UzAuto Motors» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур автомобиль эндиликда корхона тарихидаги сўнгги «Lacetti» («Gentra») сифатида ёдда қолади. Манбага кўра, заводда шу кунга қадар жами 487 минг 104 та шундай автомобиль ишлаб чиқарилган.
«Chevrolet Lacetti» ишлаб чиқариш 2013 йилда бошланган. Дастлаб йилига 11 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич қарийб 90 мингга етган эди.
Завод ушбу автомобилни ишлаб чиқаришни 2024 йил январь ойидан тўхтатишни режалаштирган эди. Бироқ, комплектация ва эҳтиёт қисмлар мавжудлиги боис ишлаб чиқариш жараёни яна бир неча ой давом этди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди