Фото: Google Images
Американинг Tesla компанияси ҳайдовчини юкхона эшиги очиқлиги ҳақида огоҳлантириш билан боғлиқ муаммони бартараф этиш учун Хитойдаги 1,68 миллион электромобилни чақириб олади, дея хабар бермоқда Associated Press мамлакат бозорни тартибга солиш давлат бошқармаси (SАМR) баёнотига таяниб.
Қайтариб олиш дастурий таъминотни масофадан янгилаш орқали амалга оширилади ва 2020—2024 йилларда ишлаб чиқарилган автомобилларга, хусусан, Хитойда ишлаб чиқарилган Model 3 ва Model Y, шунингдек, импорт қилинган Model S ва Model Х га тааллуқлидир.
Регуляторнинг ҳисоботида айтилишича, носозлик туфайли Tesla олд томонида жойлашган юкхона эшиги тўлиқ ёпилмаслиги мумкин, натижада у ҳайдаш вақтида очилиб кетиб, ҳайдовчига хавфи туғдиради.
Tesla акциялари чоршанбадан олдинги савдоларда 0,7 фоизга арзонлашди. Йил бошидан бери компания капиталлашуви 19,3 фоизга тушиб, 641 миллиард долларни ташкил қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди