23:15 / 28.08.2024
89

Дунёдаги энг қиммат 6 та ретро автомобиль

Дунёдаги энг қиммат 6 та ретро автомобиль
Дунёдаги энг қиммат замонавий автомобиль 30 млн доллар турса, кимошди савдоларида сотилган эски автомобиллар орасида 142 миллион долларга баҳолангани ҳам бор.

Mercedes-Benz 300 SLR Uhlenhaut Coupe, 1955 йил

Нархи
: 142 миллион доллар

2022 йилда ушбу модел кимошди савдосида сотилган дунёдаги энг қиммат ретро автомобилга айланди. Машинани немис брендининг коллексионери ва мухлиси сотиб олган.

Модель Рудолф Уҳленҳоут томонидан ишлаб чиқилган ва машинага айнан унинг номига қўйилган.

Бироқ 300 SLR Uhlenhaut мусобақаларда қатнашишга улгурмаган. Оригинал 300 SLR эса 1955 йилда пойга пайтида аварияга учраган ва ҳайдовчи томошабинлар ўтирган трибунага учиб кетган. Шундан сўнг Mercedes-Benz спортни тарк этади. Уҳленҳоут эса 300 SLRни шаҳар автомобили прототипига айлантиради — жами иккита нусхада яратилади.

Аукционда сотилган машинадан Кент герцоги ва лорд Брабазон Европани кезиш учун фойдаланган. 60 йилларнинг ўрталаридан бошлаб автомобиль кўргазма ва тадбирларда намойиш этилади. 1986 йилда машина реставрацияга юборилади ва 2022 йилда у тўғридан тўғри Mercedes-Benz компаниясидан хусусий кимошди савдосида сотилади.

Ferrari 250 GТО, 1963 йил

Нархи
: 52 миллион доллар

Аукционда сотилган энг қиммат машина. Бу моделнинг жами 36 та нусхаси ишлаб чиқарилган. Но3413GТ шассисига эга версия 2018 йилда RМ Sotheby’s аукционида харид қилинган. Илгари машина испан коллекциячисига тегишли эди. Бир йил ўтгач, Болония суди Ferrari 250 GТО линиясини санъат асари деб тан олади ва нусхалашни тақиқлайди.

Ferrari 250 GTO Berlinetta, 1962 йил

Нархи
: 35,7 миллион доллар

Ушбу моделнинг фақат 4 та нусхаси ишлаб чиқарилган. Бу Ле Манс марафонида соатига 200 км дан ошиқ тезликка эришган биринчи автомобилдир. Капот остида 340 от кучига эга 3,5 литрли В12 двигатель жойлашган. Спорт автомобили пойга машиналарининг ўзига хос белгиси бўлган махсус қизил рангга бўялган.

Автомобиль Париждаги Artcurial Motorcars Retromobile аукционида сотилади. Аукционда йиғилган маблағ тадбирнинг умумий даромадининг ярмидан кўпини ташкил этади.

Bugatti Type 57SC Atlantic, 1936 йил

Нархи
: 30 миллион доллар

Мазкур автомобиль Pebble Beach Concours d’Eleganse мусобақасида ғалаба қозонган. Кейин у бренднинг бошқа ҳашаматли автомобиллари билан Калифорниядаги Муллин музейига юборилади. Автомобиль фақат тўрт нусхада ишлаб чиқарилган, улардан учтаси бугунгача сақланиб қолган.

Компрессор двигатели 210 от кучига тенг. Бу 9,8 сонияда 100 км/соат тезликка чиқиш ва 200 км/соатдан юқори тезликка эришиш имконини берган, бу ўша вақт учун жуда яхши натижа эди.

Mercedes-Benz W196Р, 1954 йил

Нархи
: 29,6 миллион доллар

Ҳақиқий пойга фахрийси, унинг қиймати қайта тикланмаганлигидадир. Қирилган ва тирналган жойлар ғалабалар хотирасини сақлаб қолади ва бундай ноёб нарсаларни севувчиларнинг алоҳида ҳайратига сабаб бўлади. Аргентиналик ҳайдовчи Хуан Мануэл Фангио унда 1954 йилда Германия ва Швейцария Гран-приларини қўлга киритган ва автомобиль жами тўққиз марта ғолиб чиққан.

Қувур шаклидаги шасси, 2,5 литрли V8 двигатель, алюминий корпус — бу хусусиятларнинг барчаси ўша вақт учун инқилобий эди. Енгил автомобиль 300 км/соатгача тезлаша олади. У 2013 йилда Bonhams кимошди савдосида ушбу аукцион учун рекорд суммага сотилган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Дунёдаги энг қиммат 6 та ретро автомобиль