22:30 / 02.09.2024
8

2024 йилнинг 6 ойида фермер хўжаликлари томонидан қанча гўшт етиштирилган?

2024 йилнинг 6 ойида фермер хўжаликлари томонидан қанча гўшт етиштирилган?
Дастлабки маълумотларга кўра, 2024- йилнинг январь–июнь ойларида республикадаги фермер хўжаликлари томонидан жами 76 343 тонна (тирик вазнда) гўшт етиштирилган. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.

2023 йилнинг мос даврига нисбатан фермер хўжаликлари томонидан тирик вазнда гўшт етиштириш ҳажми 11,7 фоизга ошганлиги қайд этилган.

Аввалроқ Статистика агентлиги июль ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархида қандай ўзгаришлар қайд этилгани ҳақида маълумот берганди. Унга кўра, гўшт нархи июлда 1,5 фоизга ошган.

Гуруч (0,5 фоиз) ва кунгабоқар ёғи (1 фоиз) нархида ҳам ўсиш кузатилган. Буғдой уни 0,3 фоиз, сут 0,5 фоиз, тухум 2,5 фоиз, шакар 0,3 фоизга арзонлашган.

Шунингдек, қатор мева-сабзавотлар нархларида кескин пасайиш кузатилган. Хусусан, тарвуз 43 фоизга, помидор 40,7 фоиз, бақлажон 35,8 фоиз, қовун 31,3 фоиз, бодринг 11,9 фоиз, олма 5,6 фоиз, картошка 2,6 фоизга арзонлашган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2024 йилнинг 6 ойида фермер хўжаликлари томонидан қанча гўшт етиштирилган?