Фото: Sota
Sota пабликининг хабарига кўра, шундай шартнома асосида жанг қилувчилар учун ёлланиш пунктларининг бири Москва метрополитенининг “Славянский булвар” бекатида, активист Паулина Сафроновнинг ёзишича, бошқа бир пункт “Ховрино” метро бекатида очилган.
Август ойи бошида Москва шаҳри мэри Сергей Собянин шу йилнинг охиригача Украинадаги урушга 23 минг одам жўнатиши ва пойтахт Россия ҳудудлари ичида шартнома асосида жанг қилувчилар сони бўйича етакчига айланишини таъкидлаган эди.
Июл ойининг охирларида Собянин Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаганлик учун бир марталик тўлов миқдорини 1,9 млн рублгача кўтариш тўғрисида фармойиш имзолаган эди. Бу сумма токи Санкт-Петербургда 2,1 млн рублдан тўлов бошлангунга қадар Россия ҳудудлари ичида рекорд сумма бўлиб турди.
Тўлов миқдорининг оширилишига сабаб урушга боришни истовчилар сони қисқаргани билан боғлиқ, деган “Вёрстка” нашрига Москва мэрлигидаги манба. Шартнома асосида хизматга танлаб олиш ягона пункти маълумотларига кўра, 2023 йилнинг ёнидан, 2024 йилнинг август ойи бошларигача РФ Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга қизиқиш сўниб борган. Масалан, 2023 йилнинг августида Москва шаҳрида урушда иштирок этишга истак билдирганлар сони 3 мингдан ошган бўлса, 2024 йилнинг июнига келиб бундайлар сони минг киши атрофида бўлган.
Тўловларнинг 1 августдан бошлаб оширилиши танловда ўзининг ижобий таъсирини ўтказган — урушиш истагида бўлганлар сони бирданига уч баробарга ошган. Шартнома имзолаётганларнинг 90 фоизида молиявий муаммолар бор, деган “Вёрстка” ҳамсуҳбати. Москва фронтга етказиб бераётган шартномачиларнинг 70 фоизи Россиянинг бошқа ҳудудларидан пойтахтга келганлар. Москваликлар ва Москва областидан бўлганлар танлаб олиш пунктлари орқали янги шартнома имзолаганларнинг 20 фоизини ҳам ташкил этмайди.
Шунингдек, шартнома имзолаётганларнинг 10 фоизи чет давлат фуқароларидир. “Бу ерда хитойликлар, серблар, бразилияликлар, мисрликларни ҳам учратиш мумкин, лекин энг кўпи Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидир”, — деган “Вёрстка” манбаси.
Москвада шартнома имзолаш истагини билдирганларнинг барчаси “Мослифт”, “Мосгаз”, “Мосводоканал”, “Мосметро”, Москва автомобил йўллари каби бюджет ташкилотларининг ходимлари сифатида урушга жўнатилмоқда. Чунки барча бюджет ташкилотлари зиммасига шартнома асосида ходимларини урушга жўнатиш учун квота ўрнатилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди