23:13 / 30.08.2024
26

Америкалик миллиардер Илон Маск: “АҚШ иқтисоди хавф остида”

Америкалик миллиардер Илон Маск: “АҚШ иқтисоди хавф остида”
Фото: WireImage
Америкалик миллиардер Илон Маск Қўшма Штатлар тезлик билан инқирозга яқинлашаётганини ва бунга инфляциянинг ўсишига олиб келадиган ҳаддан ортиқ харажатлар сабаб бўлаётганини маълум қилди.

Шу тариқа Маск Х ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчининг АҚШ расмийлари 2035 йилга бориб мамлакат давлат қарзини яна 16 триллион долларга оширишни режалаштираётгани ҳақидаги постига жавоб қайтарган.

Ҳукумат харажатларининг ҳозирги суръатида Америка тезлик билан банкротликка яқинлашмоқда”, деб ёзган Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ АҚШ Конгрессининг Бюджет бюроси ўз ҳисоботини эълон қилган эди. Унга кўра, 2034 йилга бориб АҚШнинг давлат қарзи 50,7 триллион долларга ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 122 фоизига ошади. Шунингдек, АҚШ бюджети тақчиллиги 2024 йилда 1,9 триллион долларни ташкил этади ва 2034 йилга келиб 2,8 триллион долларга етади.

АҚШда сўнгги йилларда ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш соҳасига давлат ёрдами ҳажми ортган. Мамлакатда фоиз ставкалари мунтазам ошиб бормоқда. Бу ҳолатлар эса мамлакат молияси учун оғирлик қилмоқда.

Демократлар ҳам, Республикачилар ҳам миллий қарз ҳақида хавотир билдирган. АҚШ ҳукумати бундай оғир шароитда ижтимоий харажатларни қисқартириш йўлидан бориши мумкинлиги тахмин қилинган. Чунки мамлакатдаги кўп сонли кексалар ҳамда ногиронлик нафақасини олувчилар давлат бюджетининг катта улушини ўзлаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик миллиардер Илон Маск: “АҚШ иқтисоди хавф остида”