00:17 / 31.08.2024
37

Bloomberg: “Монголияга ташрифи чоғида Путинга дахлсизлик кафолатланган”

Bloomberg: “Монголияга ташрифи чоғида Путинга дахлсизлик кафолатланган”
Фото: AFP
Россия президенти Владимир Путин Монголияга расмий ташрифи олдидан Халқаро жиноий суд буйруғи билан ҳибсга олинмаслиги ҳақида кафолат олди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги тайёргарлик жараёни билан таниш бўлган икки манбага таяниб хабар берди.

Путиннинг ҳибсга олиниш хавфи йўқ. Хорижга сафар қилишдан олдин музокаралар давомида бир қатор масалалар бўйича олдиндан келишувга эришилади ва қабул қилувчи томон на Путин, на делегациянинг бошқа аъзолари ҳибсга олинмаслигига 100 фоиз кафолат беради”, дея сиёсатшунос Сергей Марков сўзларидан иқтибос келтиради Bloomberg.

Россиялик сиёсий технолог Станислав Белковскийга кўра, “Путин Хитой хавфсизлик кафолатлари билан ҳимояланган Монголияга сафар қилмоқда. Монголия АҚШ билан қарама-қаршиликка киришни истамаса ҳам, Хитойга қарши чиқмайди”.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Кремль президентнинг Рим статутини ратификация қилган давлатга ташрифидан хавотирда эмаслигини маълум қилган.

Йўқ, ташвишланманг. Монголиялик дўстларимиз билан ажойиб мулоқотдамиз”, деди у.

Песков, шунингдек, Россия томони Монголия раҳбарияти билан “ХЖС томонидан берилган ордер бўйича” музокара олиб борганми, деган саволга ижобий жавоб берган: “Албатта, ташрифнинг барча жиҳатлари пухталик билан тайёрланган”.

Россия юрисдикциясини тан олмайдиган Халқаро жиноий суднинг дастлабки тергов палатаси Путин ва болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани 2023 йилда “болаларни Украинадан ноқонуний олиб чиқишда гумон” мавжудлиги сабабли ҳибсга олишга ордер берганди.

ХЖС юрисдикцияси Рим статутини, суд фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатни ратификация қилган мамлакатларга ҳам тегишли. Монголия 2000 йилда Рим статутини имзолаган ва 2002 йилда уни ратификация қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Bloomberg: “Монголияга ташрифи чоғида Путинга дахлсизлик кафолатланган”