Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.
Қарорга кўра амалдаги давлат пенсия таъминоти тизимида мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида пенсия таъминоти тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни тайёрлашга маъсул ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Ишчи гуруҳга бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров раҳбарлик қилади. Гуруҳ таркибидан иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, солиқ қўмитаси раиси, адлия вазири ўринбосарлари ва Президент администрацияси икки масъул ходими ўрин олди.
2025 йил 1 мартта қадар ишчи гуруҳ давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиши ва киритиши лозим.
Ишчи гуруҳга белгиланган вазифаларни амалга оширишда вазирлик ва идоралар, илмий ва таълим ташкилотлари, халқаро ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, маҳаллий ҳамда хорижий эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилиш ҳуқуқи берилади.
2024 йилнинг июнь ойида Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан мамлакатда пенсия тизимини ислоҳ қилиш таклиф этилганди. Хусусан, пенсия тайинлаш шартларини, пенсия ёшини умр давомийлигига мослаб қайта кўриб чиқишни таклиф қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди