Келгуси йилда энергетика ресурслари нархларнинг қимматлашиши умумий инфляцияга 1,5-1,8 пунктга таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда МБ раиси Мамаризо Нурмуродов 31 октябрь кунги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Регулятор раисига газ, нефт каби маҳсулотларни импорт қилишда Россияга қарамликнинг ошиб бораётгани ва бунинг ички бозордаги нархларга таъсири қандай бўлиши ҳақида савол берилди.
«Май ойида энергия ресурслар нархлари оширилишининг инфляцияга таъсирини 4,2 фоиз кутган эдик, амалда 3,9 фоиз бўлди. Келгуси йилда нархларнинг ошиши 1,5-1,8 пунктга таъсир қилишини инобатга оляпмиз.
Импортнинг битта давлат ёки бошқа давлатга боғлиқлигига келадиган бўлсак, биз учун қизиқлиги унинг қайси нархда кириб келиб, ички бозорда қанақа нархда шаклланиши. Ҳа, албатта, саволингиз тўғри ва ўринли. Битта етказиб берувчи билан боғлиқлик маълум жиҳатдан логистикада ёки бошқа жойдаги узилишлар ички бозордаги нархларга таъсир қилади. Биз бу каби хатарни инобатга олишга ҳаракат қилганмиз. Ҳукуматга ҳам импорт параметрлари шаклланаётганда қарашларимиз ва фикрларимизни киритганмиз. Албатта, битта субъектга боғланиш маълум бир хатарларни туғдиради, бу бор нарса», деди Мамаризо Нурмуродов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2060 йилгача 400 млрд доллар ажратиши керак бўлади
Келгуси йилдан ўқувчилар ўртасида ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади