Фото: Ўзатом
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Шанхайдаги ЭХПО 2024 кўргазмасидаги иштироки доирасида Атом энергияси агентлиги раҳбарияти China National Nuclear Corporation (CNNC) шуъба корхонаси, Хитой Миллий ядро корпорацияси Overseas Ltd бош директори Вей Фуқи билан учрашув ўтказди (CNOS). Бу ҳақда «Ўзатом» матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинган ҳамда атом энергетикасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, узоқ муддатли ҳамкорлик ташаббуслар истиқболлари муҳокама қилинган.
«Ташриф якунида CNNC билан атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, Хитойнинг атом электр станциялари қурилишидаги илғор тажрибасини ўзлаштириш имкониятлари, Ўзбекистонда Хитой кичик модулли реакторларининг (KMR) қўлланишини ўрганиш, уран рудасини қазиб олиш, қайта ишлаш, шунингдек, ишлаб чиқаришни кенгайтириш соҳасидаги ҳамкорлик ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш ва кейинчалик атом электр станцияларида ёқилғидан фойдаланиш масалаларида келишувга эришилди», — дейилади хабарда.
Хитой томони Ўзбекистонда ядро дастурини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга тўхтала туриб, Хитой томони ядро технологияларининг барча йўналишларида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган.
Аввалроқ “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев республиканинг қатор ҳудудларида кичик қувватли атом электр станцияларини қуриш масаласи кўриб чиқилаётгани тўғрисида хабар берганди. Бу станцияларни қуриш учун 14 та потенциал майдонча олдиндан баҳолаб чиқилган.
“Республиканинг турли ҳудудларида кичик реакторларни янада ривожлантириш учун ушбу майдонларни батафсил ўрганиш режалаштирилган. Баҳолаш, албатта, маҳаллий ва халқаро меъёрий ҳужжатлар, атом электр станциялари учун майдонларни танлаш бўйича ҳужжатлар асосида амалга оширилади”, – деди Аҳмадхўжаев 15 октябр кунги конференцияда сўзлаган нутқида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
Хитойда 83 млрд долларлик олтин захираси топилди
“Диабет — ҳаёт тарзи” мавзусида илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди
Трамп ғалабасидан кейин Қўшма Штатларни бутунлай тарк этишни режалаштираётган Голливуд юлдузлари