11:30 / 31.10.2024
46

Ўзбекистонда 1 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистонда 1 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
“Ўзгидромет” 1 ноябрь, жума куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 18-20 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда келаси ҳафта яна ёғингарчилик кутилмоқда. 4 ноябрда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 5—7 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланади. Ой давомида шимолда кечаси 10 даражагача совуқ бўлади. Шарқий ва марказий вилоятларда эса 8 даражагача, жанубда 2 даража совуққача пасаяди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 1 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди