19:00 / 05.10.2024
50

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
«Ўзгидромет» 7-9 октябр кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотларни тақдим этди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи 7 октябрда +23...+28, 8-9 октябрда +24...+29 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13, кундузи 7 октябрда +23...+28, 8-9 октябрда +24...+29 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9...+14, кундузи 7-8 октябрда +24...+29, 9 октябрда +25...+30 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +20...+25, 8-9 октябрда кечаси +7...+12, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 7 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. 8-9 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 7 октябрда айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи 7 октябрда +10...+15, 8-9 октябрда +13...+18 даража бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди