Фото: AP
Словакия бош вазири Роберт Фицо европалик депутатларнинг Украинага Россия ҳудудига зарба беришга рухсат этиш ҳақидаги чақириқларини кескин танқид қилди.
Фицо Европарламентнинг баъзи аъзолари Украинага ракета берилиши ҳақида осонликча гапираётганини ва шу тариқа «урушни давом эттиришга ундаётганини» айтди.
«Мен афсусдаманки, Европада қуролларнинг шовқинини тўхтатиш ўрнига, баланд қарсаклар, баланд овозда олқишлар ва кўпинча урушни давом эттиришга ундайдиган муҳим моддий қарорларни эшитяпмиз», деди у.
Бундан ташқари, у сиёсатчилар «нима ҳақида гапирилаётганини тушуниши» учун «ракета билан қандайдир фавворага зарба беришни» таклиф қилди.
«Ва биз Европа Парламентининг баъзи аъзолари баҳор шабадаси енгиллиги каби ўрта масофага учувчи ракеталар ҳақида, узоқ масофали ракеталар ҳақида гапираётганини эшитамиз, мажозий қилиб айтганда. Балки шундай ракеталардан бири билан Брюсселдаги фавворага зарба бериш керакдир. Улар аслида нима ҳақида гапираётганимизни тушуниши учун», деди сиёсатчи.
Аввалроқ, Фицо ўз мамлакати ҳукумати раҳбари бўлган вақтда Украинанинг НАТО аъзоси бўлишига қарши чиқишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Украинанинг Алянсга кириши Учинчи жаҳон урушининг бошланиши учун «яхши асос» бўлади. Шу билан бирга, Фицонинг айтишича, айнан Ғарб Украинада уруш бўлишини ҳоҳлаяпти. Унинг фикрича, уруш фақат Ғарб «русларни тиз чўктирмоқчи» бўлгани учун давом этмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди
Кузда иммунитетни яхшилаш учун нималар истеъмол қилиш керак?
Қариш жараёнини секинлаштириш учун қандай овқатланиш керак?
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
КХДР Украинадаги уруш учун Россияга снарядлар етказиб бермоқда
Карвахални “синдирган” рақиби унга мурожаат қилди...
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
Ҳарвард талабалари смарт кўзойнак ёрдамида бегоналарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди