08:00 / 13.10.2024
27

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Синоптиклар 14-16 октябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0...+5, Устюртда -2...+3, кундузи 14-15 октябрда +10...+15, 16 октябрда +12...+17 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 октябрда кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. 15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14 октябрда +5...+10, 15-16 октябрда +3...+8, кундузи 14-15 октябрда +13...+18; 16 октябрда +15...+20; Навоий вилоятининг шимолида кечаси +0...+5, кундузи 14-15 октябрда +10...+15, 16 октябрда +12...+17 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14-15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси +8...+13, кундузи +15...+20; 15 октябрда кечаси +6...+11, кундузи +13...+18; 16 октябрда кечаси +3...+8, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 14-15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +18...+23; 15 октябрда кечаси +8...+13, кундузи +18...+23, 16 октябрда кечаси +5...+10, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 ва 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +18...+15; 15 октябрда кечаси +8...+13, кундузи +18...+23, 16 октябрда кечаси +5...+10, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +15...+20; 15 октябрда кечаси +8...+13, кундузи +18...+23, 16 октябрда кечаси +5...+10, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 14-15 октябрда айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 ва 16 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 октябрда кечаси ва кундузи +5...+10, 15 октябрда кечаси ва кундузи +2...+7, 16 октябрда кечаси ва кундузи +0...+5 даража бўлади.

Келгуси ҳафта боши, Кутилаётган, Об-ҳаво, Самарқанд, Фарғона, Тошкент

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди