Ярим тунда тўсатдан уйқунинг бузилиши ёки тонггача уйқу келмасилиги ҳар бир инсон ҳаётида учрайдиган оддий ҳолат.
Аммо бунинг сурункали давом этиши кишини ташвишга солади. Хўш, уйқусизлик ҳам касалликми? Унинг қандай белги ва даволаш усуллари бор? Миллий тиббиёт маркази неврологи Нодир Розикулов марказ матбуот хизматининг саволларига жавоб берди.
— Уйқусизлик қандай касаллик ва унинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
— Тунги уйқу маромининг бузилиши, кам ёки юзаки ухлаш, уйқу келмаслиги, бевақт уйғонавериш, шунингдек, жуда эрта уйқу ўчиб кетиши ва бошқа ҳолатлар касаллик белгисидир. Тиббиётда бу хасталик “Инсомния” деб ҳам аталади.
Баъзи одамларда уйқу болалигидан бузиладиган бўлади, масалан, у ирсий ёки илк ёшда бошдан кечирилган баъзи касалликлар, нерв тизими, бош миянинг шикастланиши оқибатида келиб чиқан бўлиши мумкин.
Уйқусизлик кўпинча нерв тизимининг кучли руҳий, эмоционал шикастлари, невроз, психоз, бош миянинг органик касалликлари(айниқса, мия қон томирлари атеросклерози), ички аъзолар ва эндокрин безлар(буйрак, жигар, қалқонсимон без) касалликлари билан боғлиқ нерв тизимининг функционал бузилишларида учрайди.
Уйқусизлик ётадиган жойнинг ноқулай бўлиши, бирор нарсадан кучли ҳаяжонланиш, бирорта касалликнинг бошланиш белгиси бўлиши ҳам мумкин. Агар уйқусизлик нохуш кечинмалар, толиқиш, ухлаш маромининг бузилишидан (функционал уйқусизлик) келиб чиққан бўлса, у қайта тикланади. Бунинг учун ҳар куни бир вақтда одатдаги шароитда ётиш, яхши хаёллар суриш лозим.
— Соғлом одамларда ҳам уйқу бузилиши мумкинми?
— Соғлом одамларда уйқусизликни келтириб чиқарувчи асосий омил асабийлашиш ҳисобланади. Ухлашдан олдин қанча кўп хавотирли, хотиржамликни бузадиган воқеа-ҳодисалар ҳақида ўйлаган ёки уларнинг бевосита иштирокчисига айланган одамлар уйқусизлик билан ҳам курашиб чиқишга мажбур бўладилар. Чунки асаббузарлик, хавотирланиш одамни сергаклантиради. Бу эса уйқунинг “душмани” ҳисобланади.
Айрим кишилар ухлашдан олдин меъёридан ортиқ овқатланадилар. Натижада овқат ҳазм қилиш тизими зўриқади. Бу эса руҳий хотиржамликка путур етказади.
Шунингдек, ётоқдаги эътиборни ўзига жалб қилувчи, ёруғлик тарқатувчи буюмлар ҳам бедорликни келтириб чиқаради. Чунки бундай буюмлар инсонни чалғитибгина қолмай, мия фаолиятини фаоллашишга сабаб бўлади.
Одатий тартибнинг бузилиши ҳам уйқусизликни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, ҳафтанинг иш кунлари одамлар танасидаги ҳаётий қувват — энергияни кўпроқ сарфлаб, ҳолдан тоядилар. Бу эса уларнинг тез ухлаб қолишларига сабаб бўлади. Дам олиш кунлари эса дангасалик оқибатида ўзларини уринтирмасликка интиладилар. Натижада жисмоний жиҳатдан толиқмаган танада энергия кўп бўлади, натижада уйқу майлининг ҳосил бўлиш вақти кечикади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди