Ҳужумчи Гарри Кейн Англия футболи тарихида янги рекордлар ўрнатишда давом этмоқда, деб хабар берди Euro-football.ru.
Сешанба куни у "Бавария" футболчиси сифатида Англия терма жамоасида ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Латвия термасига қарши ўйинда иштирок этиб, жамоасининг 5:0 ҳисобидаги ғалабасига икки гол билан ҳисса қўшди. Squawka маълумотларига кўра, у хориж клубида тўп сураётган футболчилар орасида Англия термаси учун энг кўп гол урган футболчи бўлди — 18 та гол.
Аввалги рекорд Гари Линекерга тегишли эди. У 1986–1989 йилларда "Барселона"да ўйнаган ва 17 та гол урган. Кейн ҳозиргача Англия терма жамоасида 110 та ўйинда 76 та гол киритган. 32 ёшли футболчи ҳали ҳам фаолиятини юқори даражада давом эттирмоқда ва ёш футболчиларга ўрнак бўлмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!