date

Педрининг "сирли ритуали": у онасининг шу амрини адо этмасдан майдонга чиқмайди

Педрининг "сирли ритуали": у онасининг шу амрини адо этмасдан майдонга чиқмайди

«Барселона»нинг ёш юлдузи Педри ўйин олдидан ҳар гал онаси билан кичик, лекин жуда муҳим одатни бажаради. Унинг айтишича, онаси ҳар сафар ундан соқолини олишни сўрайди ва бу у учун яхши белгига айланган.

«Онам ҳар доим “ўйиндан олдин соқолингни ол” дейди. Агар унутсам, албатта уришади. Шунинг учун энди бу менинг “омад ритуалим”га айланди», — деди Педри Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Футболчи онаси билан муносабати ҳақида ҳам гапирди. Унинг сўзларига кўра, бу одат нафақат оилавий меҳр, балки руҳий тайёргарликнинг бир қисми ҳамдир.

22 ёшли яримҳимоячи бу мавсумда Ла Лигада 8 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол ва 1 та ассист билан жамоасига ҳисса қўшган. Бироқ сўнгги пайтларда клуб бош мураббийи Ҳанси Флик Педрининг жисмоний тайёргарлигидан тўлиқ қониқмаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган.

Шунга қарамасдан, мухлислар унинг жонкуярлиги ва соддалигини энг севимли жиҳатларидан бири деб билади. Педрининг онаси билан бўлган муносабати эса “нафақат катта маҳорат, балки юракдан ўйнайдиган ёш юлдузнинг” ортида ҳам оддий, меҳр тўла инсон борлигини яна бир бор исботлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Педрининг "сирли ритуали": у онасининг шу амрини адо этмасдан майдонга чиқмайди