Хави: Кейинги жаҳон чемпиони Испания бўлади

Хави: Кейинги жаҳон чемпиони Испания бўлади

"Барселона"нинг собиқ футболчиси Хави Эрнандес 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қайси терма жамоа ғолиб чиқиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди, деб хабар берди Euro-football.ru.

Sky Sports журналистларига кўра, Хави мазкур мусобақада Испания терма жамоаси чемпион бўлишига ишонмоқда. Навбатдаги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.

Айни дамдаги амалдаги жаҳон чемпиони – Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. Улар финалда Францияни мағлуб этган эди. Хавининг фикрича, Испания кейинги чемпионлик учун асосий даъвогар ҳисобланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар