Франциялик ҳужумчи Усмон Дембеле "ПСЖ" жамоасида фаолият юритмоқда ва яқинда "Олтин тўп" совринини қўлга киритганидан сўнг даромадини оширишни хоҳламоқда, деб Euro-football.ru хабар берди.
L’Équipe нашри маълум қилишича, ҳозирда Дембеленинг йиллик маоши 18 миллион еврога тенг. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Аммо шунга қарамасдан, томонлар янги шартнома бўйича музокараларни бошлаб юборишган.
28 ёшли футболчи ўзининг янги шартномасида даромадини оширишни истамоқда. У бу талабини "Олтин тўп" соҳиби сифатидаги мақоми билан асосламоқда. Жорий мавсумда у 4 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урган ва 2 та голга ассистентлик қилган. Музокаралар яқин кунларда якунланиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар