19:53 / 31.10.2024
81

Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади

Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
Фото: UzAuto Motors
Асака автомобил заводида Chevrolet Cobalt Midnight автомобили ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди, деб хабар берди UzAuto Motors АЖ.

Қайд қилинишича, янги модификация Cobalt моделининг ҳозирги мавжуд модификациялари билан биргаликда ишлаб чиқарилади.

Биринчи босқичда янги модификация ташқи кўринишини яхшиловчи деталлари билан ажралиб туради, уларга қорамтир тусдаги ёритиш тизими ва ғилдирак дисклар киради. Кейинги босқичларда эса интериер қисми бўйича қўшимча ўзгартиришлар киритилади.

Cobalt автомобилининг янги модификацияси ҳозирги мавжуд модификациядан 7,3 миллион сўмга фарқ қилади. Шу билан бирга, мавжуд модификациянинг ишлаб чиқарилиши ва сотуви давом этади, унинг нархи эса ўзгаришсиз қолади (Cobalt GX-Style ATPlus - 147 916 000 сўм).

Хабарда сотувлар қачон бошланиши ҳақида маълумот берилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади