08:29 / 10.11.2024
40

Трамп маслаҳатчиси: “Украина учун энди Қрим йўқ”

Трамп маслаҳатчиси: “Украина учун энди Қрим йўқ”
Фото: Аsiа Times
Республикачи Дональд Трампнинг катта маслаҳатчиси Брайан Ланзанинг айтишича, Оқ уйнинг янги маъмурияти бор эътиборини Украинада тинчликка эришишга қаратади.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШнинг мақсади бой берилган ҳудудларни қайтаришдан иборат эмас.

Агар президент Зеленский музокаралар столига ўтириб, Қрим бўлсагина тинчликка эришиш мумкинлигини айтса, у бизга ўзининг жиддий эмаслигини кўрсатади. Қрим энди йўқ”, деди Ланза BBC билан суҳбатда.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, АҚШнинг устувор йўналишларига “тинчлик ва қотилликни тўхтатиш” киради. У “адолатли суҳбатни бошлаш” ва Украина тинчликнинг ҳақиқий ютуғи сифатида нималарни кўриши ҳақида саволга жавоб бериш зарурлигига ишора қилган.

Брайан Ланза 2016 йилдан бери Дональд Трампнинг сайловолди кампанияларида иштирок этиб келади. 5 ноябрь куни Трамп АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонди ва январь ойида ўз лавозимига киришиши кутилмоқда.

14 июнь куни Россия президенти Владимир Путин Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича Қрим, ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россия ҳудуди сифатидаги мақомини тан олиш, Украинанинг қўшилмаслик ва ядро қуролидан холи мақомини мустаҳкамлаш, уни демилитаризация ва денацификация қилиш, шунингдек, Россияга қарши санкцияларни бекор қилишни назарда тутувчи янги тинчлик таклифларини илгари сурган эди.

Украина томони можаро 1991 йилги чегараларга қайтиш билан якунланиши кераклигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп маслаҳатчиси: “Украина учун энди Қрим йўқ”