Фото: The Moscow Times
Россиянинг Воронеж областидаги еттита мактаб ўқитувчилари ёлғон кўрсатмага ишониб, «Ватан қалпоғи» акциясини уюштирди. Улар акция доирасида «НАТО сунъий йўлдошлари таъсиридан ҳимояланиш»га мўлжалланган фолгадан ясалган қалпоқларни кийиб чиқди. Ўқитувчилар беларуслик пранкер Владислав Боханнинг ҳазилига учиб, шундай йўл тутган — у «Ягона Россия» номидан мактабларга «буйруқ» юборган.
Бохан YouTubeʼдаги дастурида ушбу ҳазилининг моҳиятини тушунтирди: «Биздаги маълумотларга кўра, ёвуз НАТО рус халқини нурлантирмоқчи. Ўқитувчиларимиз фолгадан ясалган қалпоқ каби оддий ҳимоя воситаларидан фойдаланиб, бунга қарши тура олишни ўрганишлари керак».
Пранкер ўз режаси ишонарли чиқиши учун «Ягона Россия» партиясининг логотипи туширилган эски бланклардан фойдаланган ва нейротармоқ орқали «буйруқ» ясаган. Ҳужжатда топшириқни бажармаганлар жазоланиши ҳам таъкидланган, шунингдек, акция мақсади «ватанпарварликни мустаҳкамлаш, огоҳлик ва педагогларнинг фуқаролик мудофааси соҳасидаги кўникмаларини ошириш, қўл остидаги оддий материаллардан НАТО таҳдидларига қарши ҳимоя воситаларини ярата олиш қобилиятини шакллантириш» экани айтилган.
«Буйруқ» ҳақиқийга ўхшаши учун пранкер Москва метро станцияларидан бирида фолгали қалпоқда юрган одамлар суратини илова қилган. Шунингдек, кўрсатма остида қалпоқларни тайёрлаш бўйича батафсил қўлланма келтирилган.
Акцияда еттита мактаб иштирок этди. «Лидер» маркази томонидан юборилган видеода ўқитувчилардан бири қалпоқлар ясашни қизиқарли ижодий машғулот ва «муҳим ватанпарварлик акти» деб атаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди