07:55 / 11.11.2024
48

АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади

АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фото: Getty Images
АҚШ Исроил буюртма қилган ва пули тўланган 134 та D9 бульдозерини етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда Ynet хабар берди.

Яҳудий давлатининг буюртмаси АҚШнинг Caterpillar заводларида қолиб кетган. Ҳозирда улар АҚШ давлат департаментидан экспортга рухсат кутмоқда. Ушбу бульдозерлардан, асосан, Ғазодаги биноларни бузиш учун фойдаланиш АҚШ ичида кучли танқидга учради. Норозилик намойишлари ва Байден маъмуриятига кўрсатилган улкан босим натижасида етказиб бериш бир неча ойга тўхтатилди. Бунинг таъсири жанг майдонида аллақачон сезилмоқда.

Ynet маълумотларига кўра, ўтган йили Ғазода Исроил армияси фаол қўллаган D9 бульдозерларнинг кўпчилиги таъмирталаб. Ливан жанубидаги жанговар ҳаракатларда ҳам уларга талаб ошган.

Бульдозерлар биринчи навбатда миналанган майдонларни тозалаш, пиёда ва зирҳли техникага таҳдид солиши мумкин бўлган портлашларнинг олдини олиш учун ишлатилади. Улар нафақат жанговар вазифаларда самарали, балки аскарларнинг ҳаётини сақлаб қолади. Бульдозерлар етказиб беришдаги кечикиш Ливандаги операцияга ҳам таъсир қилади, деб ёзмоқда Исроил нашри.

Бульдозерларга муқобил сифатида қиммат муҳандислик воситалари ва авиазарбалар мавжуд бўлса-да, улардан фойдаланиш оператив эҳтиёжлар ва иқтисодий омиллар туфайли чекланган.

Исроил учун яна бир муаммо шундаки, АҚШ тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлиши эҳтимоли туфайли Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари учун Boeing компаниясидан сотиб олинган 1300 га яқин бомбани етказиб беришни тўхтатди.

Бульдозерлар ва оғир бомбалар етказиб беришнинг кечикиши Исроил ва АҚШ ўртасидаги муносабатларда кескинликни кучайтирмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади