Озода Нурсаидова “Тўйлар муборак” билан портлади — клип қисқа вақтда оммалашди (видео)

Хонанда Озода Нурсаидова бугун мухлисларини яна бир янгилик билан қувонтирди. Санъаткор ўзининг анча вақтдан бери кутилаётган янги таронаси — “Тўйлар муборак”ни тақдим этиб, уни кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилди.
Қўшиқ YouTube платформасига жойлаштирилиши билан қисқа вақт ичида катта қизиқиш уйғотди. Орадан ярим соат ҳам ўтмай видеоклип 1,5 мингга яқин томоша тўплаб, тингловчилар орасида тез оммалашишни бошлади.
Ушбу тарона учун суратга олинган клипда бир қатор таниқли актёр ва актрисалар иштирок этгани билан ҳам эътиборни тортмоқда. Жумладан, унда Анварзода Абдуллоҳ, Эъзоза Сафарова, Миролим Қиличев, Мусулмон Юнусов, Дилафруз Мамешова, Шоҳида Раҳманова, Сарвиноз Маннанова, Бибисора Юлдашева ҳамда Нигина Ҳусановалар рол ижро этган.
Изоҳлар бўлимида мухлислар янги таронани илиқ кутиб олиб, ижобий фикрларини билдиришмоқда. Улар қўшиқнинг оҳанги, ижроси ва замонавий услубини алоҳида эътироф этиб, Озода Нурсаидовага ижодий муваффақиятлар тилашмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!