date

Шаҳзода Муҳаммедова Тожикистонда бўладиган йирик модалар намойишига тайёрланмоқда

Шаҳзода Муҳаммедова Тожикистонда бўладиган йирик модалар намойишига тайёрланмоқда

Фото: Instagram

Таниқли дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова яна бир муҳим янгилик билан мухлисларини хурсанд қилди. У ўзининг Instagram саҳифаси орқали яқин кунларда бўлиб ўтадиган мода тадбири ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, 16–17 май кунлари “shahzoda showroom” номли модалар намойиши Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ташкил этилади. Дизайнер ушбу янгиликни саҳифасига жойлаган пости орқали эълон қилиб, мухлисларини ушбу муҳим тадбирга чорлаган.

“16–17 май кунлари “shahzoda showroom” модалар намойиши Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашгунча”, — дея ёзиб қолдирган у.

Мазкур эълон қисқа фурсатда ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Изоҳларда кўплаб кузатувчилар дизайнерга омад тилаб, унинг ижодига юқори баҳо беришмоқда. Айримлар эса ушбу халқаро даражадаги намойиш Шаҳзода Муҳаммедованинг фаолиятида яна бир муҳим босқич бўлишини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, дизайнер сўнгги йилларда ўзининг замонавий ва миллийлик уйғунлашган коллекциялари билан нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам эътибор қозониб келмоқда. Эндиликда эса унинг ижоди Тожикистон саҳнасида ҳам намойиш этилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзода Муҳаммедова Тожикистонда бўладиган йирик модалар намойишига тайёрланмоқда