Аввалроқ, Ўзбекистонда янги ташкил этилган “Ўзбекистон-24” телеканали синов эфирларини бошлагани, 24 июлдан тўлиқ эфирга чиқиши ҳақида хабар берган эдик. Ваъдага содиқ қолган ҳолда бугун, 24 июль куни соат 10:00 да “Ўзбекистон-24” телеканали илк бор эфирга чиқди.
Айни дамда телерадиоканал орқали Ўзбекистон ҳаётидаги воқеалар жонли эфирда томошабинларга ҳавола этилмоқда.
Ўзбекистонда ОАВ соҳасининг ривожига қаратилаётган кенг қамровли эътибор туфайли сўнгги йилларда бу соҳада кўплаб муваффақиятли ишлар амалга оширилди. Мамлакатда давлат ва нодавлат ОАВларнинг кун сайин ортиб бориши мамлакатда ОАВга бўлган эътибор, ишонч ва эҳтиёжнинг, сўз эркинлигининг инъикосидир.
“Ўзбекистон-24” телеканалининг техник имкониятлари, студияси бошқа мамлакатларнинг жонли эфирга чиқадиган ахборот телеканаллари билан рақобатлашадиган даражада, десак муболаға бўлмайди.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва ўз блогларидаги чиқишлари орқали кўпчиликнинг эътиборига тушган блогерлар, интернет-журналистлар 23 июль куни “Ўзбекистон-24” телерадиоканали фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати раҳбари Асад Хўжаев ва Ўзбекистон МТРК раисининг биринчи ўринбосари Бобур Алихонов 24 июлдан ўз фаолиятини бошлайдиган информацион-таҳлилий телерадиоканал ва унинг имкониятлари, режалар борасида меҳмонларга маълумотлар бердилар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди