3 146
Бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди
Тегишли рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади, деб ёзмоқда Norma.
Эслатиб ўтамиз, айрим тоифадаги шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилади. Уларнинг барчаси алоҳида рўйхатда санаб ўтилган. Бунда уларни икки мезон бўйича таснифлаш мумкин:
• тиббий ёрдам кўрсатиш жойи: исталган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида (1–11-бандлар) ёки аниқ номи айтилган битта марказда (12-16-бандлар);
• касаллик тури: аҳамиятли эмас (1–9, 11-бандлар) ёки алоҳида рўйхат билан белгиланган (10, 12–16-бандлар).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳужжат айнан имтиёзга эга шахсларнинг охирги гуруҳига тааллуқлидир. Унда қуйидагилар кўрсатилган:
• 18 ёшгача бўлган болалар касалликларининг 22 гуруҳи;
• ҳомиладор аёллар касалликларининг 16 гуруҳи (тури), уларни Республика акушерлик ва гинекология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида даволайдилар;
• эндокрин касалликларнинг 37 гуруҳи (тури), бунда Республика эндокринология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан тиббий ёрдам кўрсатилади (18 ва ундан катта ёшдагиларда 16; 18 ёшгача – 21);
• жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларнинг 40 гуруҳи (тури), улар аниқланганда Республика дерматовенерология ва косметология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказига мурожаат қилинади (18 ёшга тўлмаган ва 18 ёшдан ошган шахсларда 20);
• фтизиатрия ва пульмонология соҳаларига тегишли касалликларнинг 3 гуруҳи, уларни Республика фтизиатрия ва пульмонология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида даволайдилар (18 ёшдан ошган шахсларда 2 гуруҳ ва 18 ёшгача бўлганларда 1 гуруҳ);
• онкология касалликларининг 13 гуруҳи, бунда Республика онкология ва тиббий радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан тиббий хизмат кўрсатилади (балоғат ёшига етган беморларда 11 гуруҳ, 18 ёшга тўлмаганларда – 2 гуруҳ).
Мазкур рўйхатда белгиланган касалликларга чалинган шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ даволанади.
Ҳужжат 15.08.2019 йилдан кучга кирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик...
Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади
Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади
Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди