Сенат томонидан маълум қилинишича, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги фармонига биноан Олий Мажлиси Сенати аъзоси Светлана Боймирзаевна Ортиқованинг ваколати муддатидан аввал тугатилди.
Шунингдек, Президентнинг 2019 йил 7 ноябрдаги фармонига асосан Светлана Ортиқова Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бош прокуратура матбуот хизмати ҳам Светлана Ортиқованинг бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида расман маълум қилди.
Светлана Ортиқова 1962 йил 1 январда Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида туғилган. 1987 йилда Тошкент давлат университети юридик факультетини тамомлаган. Мутахассислигига кўра, ҳуқуқшунос, кўп йиллар давомида прокуратура органларида фаолият олиб борган.
2015 йилдан 2019 йилга қадар Сенатга раислик қилган Ниғматилла Йўлдошевга ўринбосарлик қилган эди. Ниғматилла Йўлдошев 2019 йил июнидан бери Ўзбекистон бош прокурори ҳисобланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди
Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади
Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми?
Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди
Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй
Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади