15:15 / 30.04.2024
180

Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди

Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан Нарпай туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаролар Ш.Ғ. ва И.К. таркибида тилла зарралари мавжуд бўлган қумларни ноқонуний равишда қазиб олиб, қайта ишлаш орқали танга шаклига келтирилган соф қуйма олтинни фуқаро З.И.га 2 000 АҚШ доллари ва 180 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган модданинг оғирлиги 143,9 граммни ташкил қилиб, таркибида 99,5 фоиз соф олтин ва 0,06 фоиз кумуш мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди