4 960
Олий тиббиёт таълим муассасаларида Россия, Корея ва Германия билан қўшма факультетлар очилади
Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, йил давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Бунда:
- республика олий тиббиёт таълим муассасаларида Россия, Корея ва Германиянинг тиббиёт университетлари билан қўшма факультетлар ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
- олий таълим муассасаларига “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий педагогика” таълим йўналишлари бўйича қабул квоталарини ҳар бир туман (шаҳар) кесимида мақсадли шакллантириш механизмини жорий этиш;
- узлуксиз касбий таълим тизимини жорий этган тиббиёт олий таълим муассасалари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлари, уларнинг филиаллари ва илмий-текшириш институтларига малака оширишдан ўтган мутахассисларга сертификат расмийлаштириш ҳуқуқини бериш;
- ўқув симуляция маркази ва илмий даражага эга мутахассислари мавжуд бўлган нодавлат тиббиёт ташкилотларига малака ошириш тизимини жорий этиш ва ундан ўтган мутахассисларга сертификат расмийлаштириш ҳуқуқини бериш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ТИВ. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди