Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш ҳақида Миллий тиббиёт маркази Олий тоифали Онкогинекологи Карима Чулийева маълумотлари билан мазкур мазкур мақола орқали батафсил танишиш имконига эгасиз.
Кўкрак бези саратони аёлларда энг кўп учрайдиган ва энг хавфли саратон турларидан биридир. Бу касалликда кўкрак ҳужайралари назоратсиз равишда бўлиниб, ўсма ҳосил қилади ва организмнинг бошқа қисмларига тарқалиши мумкин.
Кўкрак бези саратони сабаби ва хавф омиллари
Aсосий хавф омиллари қуйидагилар:
1. Ёши: 50 ёшдан кейин хавф ошади.
2. Ирсият: Aгар яқин қариндошларда кўкрак бези саратони аниқланган бўлса, хавф юқорироқ.
3. Гормонал омиллар: Естроген ва прогестерон даражаларининг юқори бўлиши, ҳомиладорлик ва эмизиш вақтларининг қисқалиги.
4. Турмуш тарзи: Чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, нотўғри овқатланиш ва кам ҳаракатлилик ҳам хавфни оширади.
Белгилари
Кўкрак бези саратонининг баъзи кенг тарқалган белгиларига қуйидагилар киради:
- Кўкракда ёки қўлтиқ остида бўртма (шиш);
- Кўкрак шакли ёки ўлчамининг ўзгариши;
- Терининг тиришиши ёки бўртиши;
- Кўкрак учидан қон ёки суюқлик ажралиши.
Ташхис
Ерта босқичда аниқлаш учун кўкракни мунтазам текшириш муҳим:
1. Маммография: Ренген ёрдамида кўкракда ўзгаришлар аниқланади.
2. Ултратовуш текшируви: Массани тасдиқлаш ёки унинг табиати ҳақида кўпроқ маълумот олиш.
3. Биопсия: Массадан намуналар олиб, лаборатория шароитида текширилади.
Даволаш
Даволаш усуллари касаллик босқичига қараб белгиланади:
Жарроҳлик: Ўсмали қисми ёки бутун кўкрак олиб ташланиши мумкин.
Кимёвий терапия: Саратон ҳужайраларини йўқ қилиш учун кимёвий моддалар қўлланади.
Радиотерапия: Ўсмага нурланиш билан таъсир қилиш.
Гормонал терапия: Гормон даражасини тартибга солиш билан ўсмаларнинг ривожланишини тўхтатиш.
Кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш ва даволаш имконияти унинг натижасини сезиларли даражада яхшилайди. Шу сабабли мунтазам профилактик текширувлар ва соғлом турмуш тарзи юритиш муҳимдир.
Миллий тиббиёт маркази Матбуот хизмати
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди