20:55 / 01.11.2024
57

Қон босими юқори бўлган инсонлар воз кечиши керак бўлган энг муҳим одат

Қон босими юқори бўлган инсонлар воз кечиши керак бўлган энг муҳим одат
Фото: iStock
Гипертониядан азият чекадиган инсонлар қон босимини нормал кўрсаткичга қайтаришнинг кўплаб усулларини билишади. Шу билан бирга, яна бир самарали усул борки, у ҳақда одатда жуда кам инсонлар хабардор, деб ёзади “Sports.kz” нашри.

Диетолог ва нутрициолог Карен Ансел Eating Well нашрига маълумот беришича, қон босими артериялар бўйлаб қоннинг қанчалик тез оқишига боғлиқ. Қон босими билан боғлиқ муаммо унинг жуда юқори тезликда оқиб, артерия деворларига босим берганида пайдо бўлади. Вақт ўтиши билан артериялар шикастланиб, юрак хуружи ва қон томирлар касалликларига чалиниш хавфини оширади. Нормал қон босими ўртача 120 систолик ва 80 диастоликда бўлиши лозим.

Қон босими тез-тез ошадиган инсонлар бартараф этиши лозим бўлган 1-рақамли одат бу натрий ва тўйинган ёғларга бой овқатларни ҳамда қайта ишланган маҳсулотларни истеъмол қилишдир.

Бир неча марта қайта ишланган озиқ-овқатлар — чипслар, крекерлар, турли конфетлар, қадоқланган пишириқлар, газли ичимликлар таркибида кўплаб натрий, шакар, тўйинган ёғлар ва консервантлар бўлиб, уларнинг сақлаш муддатини узайтиради.

Фото: Healthyfyme
Албатта, барча қайта ишланган маҳсулотлар зарарли эмас. Ўта юқори даражада қайта ишланган таомларда уй шароитида камдан кам ишлатадиган масаллиқлар, жумладан, таъм берувчилар, ранглар, ароматизаторлар ва эмулгаторлар мавжуд”, дейди тиббиёт фанлари доктори Девид Л. Катс.

Асосий муаммо биз уларни қанчалик давомий ва кўп миқдорда истеъмол қилишимиздадир. Чунки замонавий тадқиқотлар қайта ишланган озиқ-овқатнинг юқори қон босими билан боғлиқлигини аллақачон исботлаган.

Қон босимини қандай яхшилаш мумкин?
- уйда тайёрланган овқатларни истеъмол қилиш;
- жисмонан фаол бўлиш;
- декомпрессия.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сурункали стрессни бошдан кечираётган одамларда қон босими ошиш ҳолатлари 60 фоизга кўпроқ учрайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қон босими юқори бўлган инсонлар воз кечиши керак бўлган энг муҳим одат