15:35 / 06.11.2024
62

Инсульт кафолатланади: қайси маҳсулот қон томирлари учун зарарли?

Инсульт кафолатланади: қайси маҳсулот қон томирлари учун зарарли?
Қон томирларида қуйқалар ҳосил бўлишига сабаб бўладиган маҳсулотлар юрак хуружи ёки инсультга чалиниш хавфини оширади, дея огоҳлантиради шифокорлар. Умуман олганда, нотўғри овқатланиш тартиби ва ортиқча вазн инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин, деб хабар берди “Sports.kz”.

Фото: iStock
Аммо нима учун кўплаб одамлар барча хавф-хатарларни билиб туриб зарарли маҳсулотларни истеъмол қилишда давом этмоқда? Бунга инсониятнинг жиддий муаммоларидан бири — стресс сабабчи бўлмоқда. Тушкунликка олиб келадиган сабаблар эса талайгина. Шифокорлар ҳаётий муаммоларни “ейиш билан” эмас, балки уларни ҳал этиш йўлларини излаш билан бартараф этиш кераклигини айтади. Бундан ташқари, стрессни спиртли ичимликлар билан бостириш масалани ижобий ҳал қилмайди, балки мураккаблаштиради.

Мутахассислар қон томирлари саломатлигини сақлаш учун баъзи турдаги маҳсулотлардан воз кечишни тавсия қилади. Юрак касалликларига олиб келадиган энг зарарли маҳсулот бу ёғли гўшт ёки қовурилган маҳсулотлар эмас, балки шакардир.

Фото: Everyday Health
Шакар калорияга бой, лекин унда озуқа моддалари кам. У кўп истеъмол қилинганда керакли энергиядан зиёд калория ҳосил қилади. Бу эса вақт ўтиши билан ортиқча вазн, қандли диабет, юрак-қон томир ва бошқа жиддий хасталикларга сабаб бўлиши мумкин. Қанд ва шакар қон томирларида қуйқалар пайдо қилади, бежизга шакарни оқ ажал деб аташмайди.

Ошқозонга тушган ҳар бир конфет танага зарарли. Шакар нафақат қон томирларини зарарлантиради, балки ташқи кўринишга путур етказади, тез қаритади ҳамда терининг гиперпигментациясига олиб келади.

Шу боис унинг истеъмолини назорат қилиш жуда муҳим. Балансли парҳез ва шакар миқдорини камайтириш орқали нафақат саломатликни яхшилаш, балки энергия даражасини ҳам сақлаш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Инсульт кафолатланади: қайси маҳсулот қон томирлари учун зарарли?