14:39 / 31.10.2024
83

Паркинсон касаллиги ривожланаётганидан дарак берувчи 7 та симптом

Паркинсон касаллиги ривожланаётганидан дарак берувчи 7 та симптом
Бу ҳақда Миллий тиббиёт маркази Невропатологи Жасур Кабулов маълумотлари билан қуйидаги мақола орқали билиб олишингиз мумкин.

Паркинсон касаллигини буткул даволаб бўлмагани билан, илк босқичларида аниқлаш, касаллик зўрайишининг олдини олиши ҳамда муолажалар таъсир қилишига ёрдам бериши мумкин.

Ёзувнинг ўзгариши

Ёзувнинг ўзгариши Паркинсон касаллиги пайдо бўлаётганидан дарак берадиган энг биринчи симптомлардан саналади. Майда ёзувларнинг йириклашиши ёки аксинча бўлиши, сўзлар орасидаги ва қоғоз четида қолаётган жойлар ҳам турли бўлиши мумкин. Ёзилган матн аввалгидан камроқ жойни эгалласа ва ёзув аввалгидек аниқ бўлмайдиган бўлса шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ҳид билиш билан боғлиқ муаммолар

Сурункали тумовга ўхшаш ҳолат кузатилиши, ҳатто ўткир ҳидларни билишда ҳам муаммо бўлиши мумкин. Ҳид билиш сезгисининг пасайиши ва Паркинсон ўртасида қандай боғлиқлик борлиги аниқ бўлмаслигига қарамай, олимлар мазкур ўзгариш касаллик ривожланаётганидан дарак берадиган илк симптомлардан эканини таъкидлайди. Ҳамма гап, Паркинсон касаллигига чалинган бемор миясида шаклланадиган алфа-синуклеин оқсили билан боғлиқ бўлиши, у миянинг ҳид билишга жавоб берадиган қисмини блоклаши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам узоқ вақт давомида ҳид билиш билан боғлиқ муаммо кузатиладиган бўлса, шифокорга боришни кейинга қолдирмаслик керак.

Уйқусизлик

Безовта уйқу ва уйқу давомида тўсатдан гапиришга тушиш каби одатлар Паркинсон касаллигидан дарак бериши мумкин.

Қабзият

Узоқ вақтдан буён давом этаётган қабзият ҳам мазкур касалликнинг сигнали бўлиши мумкин. Гап шундаки, Паркинсон касаллигида овқат ҳазм бўлиши ва ичаклар бўшашини назорат қиладиган вегетатив асаб тизимида ўзгариш юз беради. Қабзиятнинг ўзидан аниқ хулоса қилиб бўлмайди, аммо у уйқу, юриш ҳамда ёзувнинг ўзгариши билан кузатиладиган бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Депрессия

Тадқиқотларда, беморларда депрессия белгилари Паркинсон касаллигининг илк жисмоний симптомлари кўзга ташланишидан бир неча йил аввал пайдо бўлгани аниқланган. Беморларда аввалроқ муҳим бўлган ва мароқ берган фаолиятга нисбатан қизиқиш бўлмаслиги ва лоқайдлик кузатилиши мумкин. Депрессияга Паркинсон касаллигида серотонин ва дофамин нейротрансмиттерлари миқдорининг камайиши сабаб бўлади.

Қалтираш

Оёқ қўлларнинг қалтираши Паркинсонга хос энг кўп тарқалган симптом. Ушбу симптом пайдо бўлишидан аввалроқ беморлар бармоғи, ияги ва лабларнинг сезилар-сезилмас титраши кузатиши мумкин. Айниқса, стресс ва чарчоқ ҳолатида ушбу белгилар янада кўпайиши мумкин.

Мушакларнинг бўшашиши

Кун давомида бажариладиган оддий юмушлар: тиш ювиш, тугма қадаш ҳамда нон кесишда қийинчилик келтириб чиқарадиган суякларнинг ноодатий қаттиқлиги ёки мушакларнинг бўшашиши шифокорга боришни ортга сурмаслик учун жиддий сабаб бўла олади. Юриш давомида қўлларнинг силкинмаслиги сингари кичик ўзгаришлар ҳам Паркинсоннинг биринчи симптомларидан бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Паркинсон касаллиги ривожланаётганидан дарак берувчи 7 та симптом