18:00 / 12.11.2024
46

Шамоллашни даволашда кенг қўлланиладиган зарарли усуллар

Шамоллашни даволашда кенг қўлланиладиган зарарли усуллар
Ҳар бир ота-она фарзанди шамоллаганда у ёки бу методларни қўллаш орқали болаларни қандай даволаш кераклигини билади. Тараққиёт ва илм-фан ривожланар экан, болалигимизда бирга қўлланган барча усуллар ҳам аслида фойдали эмаслиги ва қисман ҳатто зарар келтириши мумкинлиги аниқланган.

Ўзбошимчалик билан респиратор касалликларини даволашнинг 10 та ҳолатдан 9 тасида халқ табобати усуллари ёрдам бермайди, балки заиф боланинг танасини янада нимжон қилади. Қуйида болала соғлиғи янада ёмонлашишига олиб келадиган бир нечта оммабоп, аммо илмий жиҳатдан исботланмаган даволаш усулларини кўриб чиқамиз.

Фото: Marie Claire
Шифокор кўрсатмасисиз антибиотиклар бериш

Ўткир респиратор инфекцияни даволашнинг энг хавфли усули — бу тиббиёт қутингизда қолиб кетган, бир вақтлар сизга енгил бўлишга ёрдам берган антибиотик дорилардан фойдаланиш. Баъзи аллергияга йил одамлар учун антибиотикнинг бир марталик дозаси (ҳатто шифокор буюрса ҳам) хавфли реакция бериши, ичак микрофлорасини сезиларли даражада бузиши ва тананинг ҳимоя функциясини заифлаштириши мумкин.

Болаларда тез-тез кучли дори-дармонлар қўлланса, улар улғайганда кейинчалик жиддийроқ касалликни даволаш учун берилган дорилар таъсир қилмаслиги мумкин.

Фақат кўп суюқлик ичиш орқали шамоллашни тузатиш

ЎРВИ ёки бошқа вирусли инфекцияларга чалинган бемор кўпроқ сув ва чой ичиши лозим, албатта, Бироқ бу амал болани даволашнинг ягона йўли бўлиб қолмаслиги керак. Тўғри, суюқлик баланд ҳарорат, томоқ оғриғи, йўтал ва бурун оқишида самаралидир, аммо боланинг умумий аҳволини тез-тез текшириб туриш, шифокор кўрсатмасига биноан унинг ҳолатига мос вирусга қарши дориларни беришни унутмаслик керак.

Бурун оқишига қарши алоэ сувидан фойдаланиш

Алоэ шарбати бурун ички шиллиқ қаватидаги шишни камайтиришга, ринит ва синуситнинг ножўя таъсирини бартараф этишга ёрдам беради. Бироқ бу усул болалар учун тақиқланади, чунки уларнинг териси жуда нозик бўлади ва алоэ шарбати бурун шиллиқ пардаларини бундан ҳам кучли яллиғлаши ва ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.

Фото: Marie Claire
Истеъмол содаси ёки туз билан томоқни чайқаш

Болалар томоқни тўғри чайқашни билишмайди, улар кўпинча ота-оналарига билдирмасдан эритманинг тўртдан бир қисмини ютиб юборишади. Дорихоналарда ютиш юбориш хавфсиз бўлган чайқаш учун тайёр препаратлар сотилади.

Агар уй шароитида тайёрланган туз ёки сода аралашмаси боланинг ошқозонига тушса, болада кўнгил айниши, қусиш ёки ҳатто қизилўнгач йўлининг куйиши ҳам кузатилиши мумкин.

Иссиқ ванналар

Шамоллашнинг ҳар қандай турида оёқларни иссиқ сувда ушлаб туриш зарарлидир, чунки бунда баланд ҳарорат янада ошиб кетиши ва гипертермия юзага келиши мумкин. Иситмада илиқ душга тушиш эса ёрдам беради, бу орқали танага кўпроқ намлик етиб боради, нафас йўллари очилади.

Агар баланд иситмада боланинг қўл ва оёқлари совуқ қотса, унда қалинроқ кийинтириш, қўл ва оёқларини уқалаш ёрдам беради, ҳарорат 38,5 даражадан ошганда уни туширувчи препаратларни беришни унутмаслик лозим. Агар юқорида тавсифланган усуллар ёрдам бермаса, дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилиш керак.

Пиёз ва саримсоқ

Кекса авлод вакилларининг фикрига кўра, саримсоқ ва пиёз шамоллашни даволашда энг самарали восита ҳисобланади. Пиёзни ҳидлаш, бурунга солиш, саримсоқ шарбати билан ингаляция қилиш болаларда нафас йўлларини куйдириб юборади.

Совуқ нарса ейиш

Фото: Marie Claire
Музқаймоқ, йогурт ва бошқа совуқ маҳсулотлар ҳақиқатда томоқ оғриғини енгиллаштиради, шиллиқ пардадаги шишларни камайтиради ва яллиғланган бодомсимон безларни тинчлантиради. Кўпгина ота-оналарнинг хатоси шундаки, улар ушбу методни ягона даволаш усули деб билади ва болага қўшимча дори-дармонларни бермайди.

Антигистамин препаратлар

Аллергияга қарши дорилар беморнинг аҳволини енгиллаштиришга ёрдам беришига қарамай, антигистаминлар шамоллашдан юзага келган бурун битишини эмас, балки фақат аллергия туфайли пайдо бўлган шишни енгиллаштиради. Шифокор томонидан тавсия этилмаган антигистаминларни қўллаш боланинг иммунитетига жиддий зарба бериши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шамоллашни даволашда кенг қўлланиладиган зарарли усуллар