2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йил 1 декабрга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш концепциясини тасдиқланади:
- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг мақсад ва вазифалари;
- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари;
- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш босқичлари;
- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда иштирок этувчи ташкилотларнинг вазифалари ва мажбуриятлари;
- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар ва уларнинг вазифалари;
- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш вақти ва уни амалга ошириш механизмлари;
- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини молиялаштириш тадбирлари назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, вазирлик ва идоралар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар