date
views 448

“У қўрқмайди, хотиржам ва жимгина ишини қилади” – Максим Шацких Ҳусанов ҳақида

“У қўрқмайди, хотиржам ва жимгина ишини қилади” – Максим Шацких Ҳусанов ҳақида
Ўзбекистон футболи афсоналаридан бири, ҳозирда “Пахтакор” клуби президенти маслаҳатчиси сифатида фаолият юритаётган Максим Шацких Sports24'га берган интервьюсида Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди ва миллий терма жамоа имкониятларини баҳолади.

“Ҳусанов – асосий таркиб ўйинчиси. Бу нормал ротация”

“Охирги ўйинларда майдонга тушмаётгани ҳеч нарса англатмайди. Ҳусанов ‘Сити’нинг келажаги! У албатта ўйнайди. Унинг ёши ҳали 21 да, шундай даражадаги жамоа учун ўйнагани ўзиёқ ютуқ. У Европада суперклублар даражасида ўйнаш учун барча хислатларга эга.”

Шацких Ҳусановни “руҳан бардошли”, “жисмонан кучли” ва “интеллектли футболчи” деб таърифлади.

“Пуйол? Пике? Йўқ, Ҳусанов – ўз йўлидаги футболчи”

“Уни Пуйол ёки Пике билан таққослаб бўлмайди. Абдуқодир жим, маданиятли ва ўз ишини гапсиз бажаради. Балки Пепе билан ўхшаш жиҳатлари бордир. Лекин уни солиштирмайлик – у ўз йўлини қилаётган футболчи. Ўзимизча айтганда: ‘Ҳусанов – шунчаки Ҳусанов!’”

Жаҳон чемпионати: “Фақат битта оғир қадам қолди”

“Саралашдаги вазият яхши. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун фақат битта қадам қолди, аммо у жуда оғир бўлади. Бизда БАА билан сафарда, Қатар билан уйда ўйин қолган. Амирликларда дуранг ҳам етарли. Аммо биринчи ўйинда масалани ҳал қилиш керак.”

Шацкихнинг фикрича, ҳимояга эмас, ҳужумга урғу бериш керак. Чунки:

“Тезкор ҳужум – Ўзбекистоннинг энг кучли қуроли. Ҳимояда туриб ўйнаш эмас, хавфли ўтишлар билан рақибни ‘босиш’ зарур.”

Терма жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионати учун охирги икки ўйинни июн ойида ўтказади:

- 5 июнь — БААда меҳмон сифатида.
- 10 июнь — Тошкентда Қатарга қарши.

Сиз нима деб ўйлайсиз: Абдуқодир Ҳусанов ҳақиқатан ҳам "Сити"нинг келажагими? Ўзбекистон термаси тарих ёза оладими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “У қўрқмайди, хотиржам ва жимгина ишини қилади” – Максим Шацких Ҳусанов ҳақида