
Машҳур хонанда Муниса Ризаева ижтимоий тармоқдаги янги видеосида ортиқча вазн билан қандай курашаётганини очиқча намойиш қилди.
Видео кадрларида хонанда ҳовлисида ўрнатилган югуриш йўлагида машқ қилар экан, шундай дейди:
“Ҳаммага салом! Мани кўриб турибсизлар, ҳар куни шу аҳвол: спорт билан шуғулланаман, диета ушлайман, тренеровкаларга бораман. Тўғри овқатланиш, кўпроқ сув ичиш, доимий шуғулланиш – шу синовдан ўтмоқдаман. Мана, шунча килога 4 ойда оздим.”
Муниса қандай озди?
Хонанданинг сўзларига кўра, у махсус парҳез, кундалик машқ ва интизом орқали тўрт ойда салмоқли вазн йўқотишга эришган. У ҳар куни юриш, тўғри овқатланиш ва тинимсиз ҳаракат орқали натижага эришганини таъкидлади.
Янги образ – янги руҳ
Унинг машқ пайтидаги видеоси мухлислар орасида ижобий муносабат уйғотди.
Кўпчилик “қисқа вақтда шунча ўзгариш”ни таърифлар экан, Мунисанинг интизом ва меҳнатини эътироф этди.
Муниса Ризаевадан мотивация
Бу видеолавҳа бир нарсани яна бир бор исботлади:
чиройли ташқи кўриниш ортида ҳар доим меҳнат, ҳаракат ва интизом ётади.
Ҳонанданинг самимий чиқиши спорт ва саломатлик билан боғлиқ турли ташаббуслар учун ҳам мотивация бўлди.
Сиз нима деб ўйлайсиз: шовқинсиз натижа қилиш мумкинми? Мунисадек сўзсиз ишлаш керакми? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар