
Тошкент шаҳри Учтепа туманида Telegram орқали гиёҳвандлик воситалари савдосини тарғиб қилувчи канал рекламаси тарқатилгани фош этилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.
Маълум қилинишича, 1985 йилда туғилган фуқаро девор ва устунларга канал ссилкалари ёпиштириб юрган вақтда қўлга тушган.
Унинг айтишича, ҳар бир реклама учун 2 минг сўмдан пул олаётган бўлган.
Суриштирувлардан сўнг маълум бўлишича, ушбу канал орқали гиёҳвандлик моддалари тарқатилаётгани аниқланган.
Иш жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида кўриб чиқилди.
Суд фуқарони Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56-прим 4-моддасига кўра айбли деб топди.
Унга нисбатан 100 БҲМ миқдорида, яъни 37,5 миллион сўм жарима тайинланди.
Сиз нима деб ўйлайсиз: бундай “реклама иши” ортида кимлар турибди? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар