date
views 184

Испания қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этади

Испания қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этади
Фото: Дунё
Ўзбекистон делегациясининг Наваррага (Испания) ташрифи доирасида бир қатор муҳим учрашувлар ва музокаралар бўлиб ўтди.

Энергетика, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик ва автомобилсозлик — асосий йўналишлар
Наварра президенти Мария Чивите билан учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик, маданий алмашинув, меҳнат миграцияси каби соҳаларда аниқ таклифлар билдирилди.

Хусусан, Наварранинг қурилиш ва агросаноат соҳаларида ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Enhol Group: Қорақалпоғистонда қуёш ва шамол энергияси
Enhol Group раҳбарлари билан суҳбатларда асосий эътибор Қорақалпоғистонда қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш, “Аму-Бухоро” канал насосларини қайта тикланувчи энергия билан таъминлаш масалаларига қаратилди.

Компания Ўзбекистонда барқарор “яшил энергия” лойиҳалари, логистика занжирларини кенгайтириш ва янги қувватлар яратишга қизиқиш билдирди.

KWD Auto: автомобил қисмлари ишлаб чиқаришда кооперация
KWD Auto компанияси мутахассислари Ўзбекистон корхоналари билан кооперация ва Жиззах ЭИЗ тажрибасини ўрганишдан манфаатдор эканини билдирди. Мақсад — автомобил бутловчи қисмларини ҳамкорликда ишлаб чиқариш.

Тиббиёт ва фармацевтикада академик алмашинув
Наварра университети ректори Мария Ирабуру билан учрашувда тиббиёт, фармацевтика ва бизнес соҳаларида академик алмашинув, қўшма илмий лойиҳалар ва амалиётлар ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ушбу ташаббусларни рўёбга чиқариш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли идоралари иштирокида видеоконференция ўтказишга келишиб олинди.

Сиз нима деб ўйлайсиз: ўзбекистонлик мутахассисларни Европа бозорига чиқариш вақти келмадими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Испания қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этади