date
views 738

Гвардиола ҳали ҳам Ҳусановга ишоняпти – янги мавсумда нималар бўлади?

Гвардиола ҳали ҳам Ҳусановга ишоняпти – янги мавсумда нималар бўлади?
Англия футболида қайта қуриш жараёнига киришган “Манчестер Сити” ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни асосий вазифалардан бири қилиб белгилади, деб хабар берди City Xtra нашри.

“Шаҳарликлар” Италиянинг “Удинезе” жамоасида тўп сураётган 25 ёшли франциялик ҳимоячи Умар Солега жиддий қизиқиш билдирмоқда.

30 миллион еврога баҳоланаётган футболчи “Ливерпуль” ва “Челси” рўйхатидан ҳам жой олган, бироқ музокараларни биринчи бўлиб “Сити” бошлаб юборган.

Ҳусанов ва Соле: ҳимояда янги рақобат?
Қишда “Сити” Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсни сотиб олган эди. Ўзбекистонлик ёш ҳимоячи жамоага тез мослашди ва бир неча учрашувларда асосий таркибда майдонга тушди.

Манбаларга кўра, Хосеп Гвардиола шахсан Ҳусанов билан ёзда яқиндан ишламоқчи, уни келажакда жамоанинг марказий ҳимоясида муҳим фигурага айлантиришни режа қилган.

“Ҳусановнинг салоҳиятига ишонамиз. Унинг жисмоний ва интеллектуал даражаси юқори”, — деб баҳо берилмоқда мураббийлар штаби томонидан.

Янги қўшилиш – янги имконият ёки таҳдид?
Умар Соленинг келиши ҳимояда рақобатни кучайтириши кутиляпти. Шу билан бирга, Аке, Стоунз ёки Аканжидан бири клубни тарк этиши мумкин.

Бундан ташқари, “Сити” бошқа бир ҳимоячи – “Ювентус” футболчиси Андреа Камбьясони ҳам кузатмоқда. Бу эса жамоа раҳбарияти жуда жиддий мақсадлар сари интиляётганидан далолат.

Сиз нима деб ўйлайсиз: Ҳусанов асосий таркибдаги ўрнини сақлаб қоладими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола ҳали ҳам Ҳусановга ишоняпти – янги мавсумда нималар бўлади?