15:38 / 21.05.2020
3 305

Фойдаланувчиларнинг қониқиш даражаси бўйича энг яхши смартфон номи эълон қилинди. Бу iPhone эмас

Фойдаланувчиларнинг қониқиш даражаси бўйича энг яхши смартфон номи эълон қилинди. Бу iPhone эмас
АҚШда ҳар йили турли хил смартфонлар эгалари ўртасида мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш индекси тузилади — омадли қурилмалар сони бўйича Apple ғолиб чиқди, бироқ барча моделлар орасида энг яхши дея 2018 йилги Samsung флагмани топилди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Мижозларнинг қониқиш индекси сўровлар натижасида аниқланади — ташкилот турли смартфон эгаларидан ўз қурилмаларидан кўнгли тўлиш ёки тўлмаслигини сўраб чиқади. Мазкур сўров 2019 йилнинг 15 апрелидан 2020 йилнинг 20 мартига қадар ўтказилган бўлиб, унда 27 минг фодаланувчи иштирок этган.

Энг яхши смартфон ишлаб чиқарувчилар рейтингининг бошидан Apple ўрин олган — 82 фоиз iPhone эгаларининг ўз қурилмаларидан кўнгли тўлган. Улар Samsung Galaxy смартфонларини бироз ортда қолдирган — 81 фоиз фойдаланувчи. Учинчи ўринда эса LG компаниясининг смартфонлари 79 фоиз кўрсаткич билан турган бўлса, тўртинчи ўрин Motorola’га насиб этди (77 фоиз).

Барча моделлар бўйича алоҳида рейтинг ҳам бор. Энг омадли флагман дея 2018 йилда ишлаб чиқарилган Galaxy Note 9 топилди — 85 фоиз фойдаланувчининг кўнгли тўлган. Унинг ортидан iPhone XS Мах, Galaxy S9+ ва Galaxy С10 84 фоиз индекс билан ўрин олган. Шу билан бирга, рейтингда энг актуал флагманлар дея Galaxy Note10 ва янги iPhone 11 топилган.

Аввалроқ дунёдаги энг кучли Android-смартфонлар номи эълон қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Фойдаланувчиларнинг қониқиш даражаси бўйича энг яхши смартфон номи эълон қилинди. Бу iPhone эмас