Фото: Marie Claire
Куз-қиш мавсумида киши ўзини ҳолсиз ҳис қилади, тонгда каравотдан туриш ва ишга киришиш одатдагидан қийинроқ бўлади. Кечга бориб эса худди энергия қолмагандек туйилади одамга. Бундай вақтда тетиклашиш учун бир қанча усуллардан фойдаланиш мумкин. Жисмоний фаол бўлишдан ташқари, тоза ҳавода сайр қилиш ва витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳаётий қувватнинг тикланишига ҳисса қўшади. Marie Claire нашри қайси маҳсулотлар бу борада айни муддао экани ҳақида маълумот бериб ўтади.
Қаҳва
Таркибида кофеин бўлган қаҳва тиклаштирувчи маҳсулотлар орасида чемпион саналади. Энергияга тўла бўлиш учун қаҳванинг бир финжони самарали ёрдам беради. Ёғсиз сут қўшиб тайёрланган қаҳва организмни кальций, Д витамини энергия учун муҳим бўлган углевод билан таъминлайди.
Донли ёрмалар
Қомати бузилишини истамаганлар учун ёрмадан тайёрланган нонуштадан яхшиси йўқ. Дон маҳсулотлари глюкозанинг қонда узоқ вақт бўлишини таъминлагани сабаб ҳам унинг истеъмолидан кейин киши ўзини кун бўйи энергияга тўла ҳис қилади.
Тухум
Тухум сариғида таомни энергияга айлантириш хусусиятига эга бўлган ва Д витамининг танқислигини қоплаб, суякларни мустаҳкамловчи Б витамини бисёр. Қолаверса, у энергия билан таъминлаш учун муҳим саналган оқсилга ҳам бой.
Ёнғоқ ва қуритилган мевалар
Ёнғоқ ва қуритилган мевалар фойдали ёғ ва оқсилнинг умумлашмаси сифатида яхши маълум. Ёнғоқ ҳамда писталар таркибидаги ёғлар организмни энергия билан таъминлагани боис ҳам уларнинг истеъмолидан сўнг киши ўзини кучга тўла ва яхши ҳис қилади.
Чой
Чой кишини тетиклаштиришдан ташқари, организм сувсизланишига қарши ҳам яхши самара беради. Кўки ёки қорасини ичишнинг фарқи йўқ. Энергия бериб, совуқда организмга керакли витаминлар билан таъминлайдиган мевали чой ичсангиз яна яхши. Қолаверса, асал қўшилган гиёҳли чой ҳам соғлик учун фойдали. У қаҳвадан фарқли ўлароқ, бироз секинроқ тетиклаштиради.
Апельсин шарбати
Уйқуси чала бўлган ва тиниқиб турмаганлар учун цитрус мевалардан яхшиси йўқ. Апельсин шарбатида C витамини бисёр бўлади. Лайм ва лимон ифори эса мия фаолиятига ижобий таъсир қилади. Цитрус мевалар куз ва қишда, айниқса, кўп учрайдиган шамоллаш касалликларининг олдини олади.
Олма
Олма мушак ҳужайраларининг кўпроқ энергия ишлаб чиқаришига таъсир қиладиган кверситиннинг кони. Шу боис ҳам уни истеъмол қилишни канда қилмаслик маслаҳат берилади.
Шоколад
Шоколаднинг бир бутуни бир неча соат давомида тетик бўлишни таъминлайди. Тонг бир бўлак шоколад билан бошланса, организм керакли энергияга эга бўлади. Бунинг учун таркибида шакар кам бўлган қора шоколад истеъмол қилиш керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди