21:18 / 11.11.2024
60

Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?

Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
Фото: Shutterstock
Кивида апельсинга қараганда кўпроқ C витамини мавжуд, шунинг учун ушбу мева айниқса кеч куз ва қиш мавсумида айниқса фойдалидир, деди эндокринолог Э. Казачкова “Gazeta.ru” нашрига берган интервьюсида. Мутахассис кивининг кўплаб фойдали томонлари ҳақида маълумот берди.

C витамини иммунитетни мустаҳкамлайди, вируслар ва микроблар билан курашишга ёрдам беради ва тери саломатлиги учун муҳим бўлган коллаген синтезида иштирок этади.

Киви К витамини, калий ва қонни суюлтирувчи табиий компонентларга бой. Бу моддалар қон қуюқлашиш хавфини камайтиради, юрак мушакларини мустаҳкамлайди, қон томирлари деворларининг эластиклигини оширади.

Шунингдек, киви ошқозон-ичак трактининг нормал ишлаши учун фойдали бўлган ўсимлик толаларига бой. Кивида актинидин ферменти мавжуд. Бу оқсилларни парчалаш ва овқат ҳазм қилишни осонлаштириш учун керак. Актинидинга қўшимча равишда, мева кислоталари овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Бу, айниқса, ошқозонда хлорид кислотаси етарли даражада ишлаб чиқарилмаганида жуда фойдали. Хитой тиббиётида киви асрлар давомида овқат ҳазм қилиш тизимини нормаллаштириш ва буйрак тошлари хавфини камайтириш учун истеъмол қилинади.

Киви тана вазнини назорат қиладиган инсонлар учун айни муддао. Унинг калорияси паст (100 грамм маҳсулотда 40-60 килокалория мавжуд), лекин ўзининг фойдали таркиби туфайли тўйимли маҳсулотдир.

Фото: Shutterstock
Киви пўстида турли антиоксидантлар кўп, аммо меванинг пўсти одатда истеъмол қилинмайди. Агар истак бўлса, кивини бутунича ейиш зарар қилмайди.

Кивини турли ёрма, йогурт ва салатларга қўшиб, уни газак ёки ширинлик сифатида истеъмол қилиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?