Фото: iStock
Агар қаҳвасиз уйғонишнинг имкони бўлмаса, демак, ушбу ичимлик танада қандай ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлишини билиб қўйиш керак, чунки кўпчилик учун эрталабки кофе оддий ҳолатга айланган. Бироқ уни нонуштадан аввал ичиш яхшиликка олиб келмаслиги мумкин, деб ёзади Sports.kz.
Оч қоринга мунтазам равишда қаҳва ичиш оқибатлари
Оч қоринга кофеин истеъмол қилиш организмда кортизол даражасини оширади. Бу стресс гормони бўлиб, у бошқа гормонларнинг номутаносиблигини келтириб чиқаради ва қондаги қанд миқдорини оширади. Бу кун давомида танадаги энергиялар алмашинуви бузилишига ва бош оғриғига олиб келади.
Шунингдек, қаҳвани оч қоринга ичиш ҳазм қилишни амалга оширувчи холецистокинин гормонини ишлаб чиқаради. Агар қаҳва ичилганда ошқозон бўш бўлса, жиғилдон қайнаши ва гастрит аломатлари пайдо бўлади. Шу сабабли қаҳва ошқозон кислоталилиги оширувчи маҳсулотлар сирасига киритилади.
Қаҳва таркибидаги консервантлар моддалар алмашинуви жараёнига салбий таъсир ўтказади. Қаҳва ичилганидан сўнг бир соат вақт ўтиб иш фаолияти ошади ва яна бир соатдан сўнг уйқучанлик пайдо бўлади.
Қаҳва ичиш учун энг яхши вақт қачон?
Куннинг ўртаси қаҳва истеъмол қилиш энг яхши вақтдир. Кортизол даражаси тонгда табиий равишда уйғонганда энг юқори даражага етади. Узоқ вақт давомида унинг ошиб юриши иммун тизимининг фаолиятини бузиши мумкин. Шунинг учун эрталаб кофеин орқали тананинг табиий кортизол даражасини кучайтириш тавсия этилмайди. Стресс гормони даражаси бир оз пасайгунча, яъни куннинг ўртасигача қаҳва ичишни кечиктириш фойдалидир.
Бундан ташқари, ухлашдан олти-саккиз соат олдин қаҳва ва кофеинли ичимликлар ичишдан воз кечиш лозим, чунки кофеин уйқунинг сифатини бузиши мумкин.
Кофеин танада узоқ муддат сақланиб қолиши илмий исботланган. Naturopat шифокор доктор Эрин Стоукс тушдан кейин қаҳва истеъмолини чеклаш кераклигини уқтиради, чунки кофеин қонда 10 соатгача қолиши мумкин.
Қаҳва ўрнига фойдалироқ ичимликлар танлаш
Юз грамм қаҳва ошқозонни безовта қилмаслиги ёки стресс гормонларини оширмаслиги учун тонгда енгил ва балансли нонушта қилиш тавсия этилади. Агар сиз кунни овқатдан кўра ичимлик билан бошлашни афзал кўрсангиз, лимон шарбати қўшилган илиқ сув, мойчечакли чой, кокос суви ёки смузи истеъмол қилиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Қашқадарёда Isuzu қўйлар отарини уриб юборди