Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эндокрин касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
Давлат раҳбарининг топшириғига кўра икки ой соҳадаги ҳақиқий аҳвол ўрганилган. Йиғилишда Шавкат Мирзиёев эндокринология хизматини такомиллаштириш бўйича кўриладиган биринчи галдаги чора-тадбирларни белгилаб берди.
Булар:
- келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) йилига камида бир марта манзилли эндокрин скринингдан ўтказилади;
- тиббиёт бригадалари ва поликлиникаларнинг 14 мингдан зиёд оилавий ва таълим муассасалари шифокорлари эндокрин касалликларни аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади;
- ҳар бир тиббиёт бригадаси экспресс-тестлар ўтказиш учун глюкометр билан таъминланади;
- Эндокрин касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри ишга туширилади;
- келгуси йил 1 июлдан 2 миллион нафар аёллар, 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан бепул таъминланади;
- қандли диабет учун метформин препарати 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади;
- болалар ва катталарни одам инсулини билан бепул таъминлаш дастури давом эттирилади. Бунда илк бор 25 ёшгача бўлган ёшларга аналогли инсулин берилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди